Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Аляскада ўсмир болаларни ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

A A A
Аляскада ўсмир болаларни ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

Аляскада ўн беш ёшли ўсмир учта болани отиб ўлдирди, кейин эса ўз жонига қасд қилди.

Бу ҳақда маҳаллий КТОО телеканали АҚШ штат полициясига таяниб хабар берди.

“Тергов ҳалок бўлганлардан бири, 15 ёшли бола учта ака-ука ёки опа-сингилни отиб ўлдирганини аниқлади”, — дейилади хабарда.

Отишманинг сабаблари номаълум.

Аввалроқ Индиана штатининг Индианаполис шаҳри яқинида содир бўлган отишма натижасида тўрт киши ҳалок бўлгани, яна икки киши яралангани маълум бўлган эди.

Киритилди: 09:05 28.07.2022. Ўқилди: 2577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар