Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Алоқабанкдан қарздорнинг уйи аукционга чиқарилади

Алоқабанкдан қарздорнинг уйи аукционга чиқарилади

Қарздор шахсга кредит қарздорлигини тўлаб қўйиши зарурлиги ҳақида Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан бир неча маротаба огоҳлантириш берилган эди. Бироқ, қарздор ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажармади ва белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмади.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 04.01.2026 йилда чиқарилган ижро ҳужжатига мувофиқ, Ш.М.дан ундирувчи “Алоқабанк” АТБ фойдасига жами 368,5 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланди. Шунингдек, қарздор томонидан мажбурият бажарилмаган тақдирда ундирув унинг турар-жойига қаратилиши қайд этилди.

Ижро ҳужжати талаблари ижроси таъминланиши учун бошқарма ходимлари қарздорга яна бир бор расмий равишда огоҳлантириш берди. Аммо у барибир қарзини тўлашдан бўйин товлади.

Шу сабабли, қонунчилик талабларига мувофиқ, жавобгарга тегишли бўлган Шаҳрихон тумани, Шаҳрихонлик маҳалласидаги кўп қаватли турар-жой хонадони хатланди.

Ҳозирда мазкур хонадон 409 миллион сўм бошланғич қийматда электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда. Савдоларда ҳар бир фуқаро белгиланган тартибда иштирок этиши мумкин.

Фуқаролар кредит мажбуриятларини ўз вақтида бажариши, ортиқча йўқотишлар ва уй-жой каби муҳим мулкларини аукционга чиқарилишидан сақлайди.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!