Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Аллоҳга қасамки, бу бола Аллоҳдан, биздан кўра кўпроқ қўрқар экан”

“Аллоҳга қасамки, бу бола Аллоҳдан, биздан кўра кўпроқ қўрқар экан”

Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ бир неча киши билан масжидга кетаётган эдилар. Бир ёш бола таҳорат қилаётиб, қаттиқ йиғлаб ўтирганини, кўз ёшлари дарёга тушаётганини кўриб қолишди. Абу Ҳанифа бунинг сабабини болакайдан сўрадилар. Шунда бола: Мени тинч қўйинг, имом деди. Лекин имом қаттиқ сўраб туриб олган эдилар, бола Кофирлар учун тайёрлаб қўйилган, ўтини одамлар ва тошлардан бўлган дўзахдан қўрқинглар оятини ўқиди ( Бақара сураси, 24-оят).

Шунда имом: Тўғри айтдинг! Лекин сен ҳали ёш боласан-ку, бу оят сен каби ёш болаларга айтилмаган-ку , дедилар. Бола: Эй имом! Ахир олов ёқмоқчи бўлсак, катта ўтин солишдан олдин кичикларини солиб ёқамиз-ку?! деди. Шунда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ёнидагиларга: Аллоҳга қасамки, бу бола Аллоҳдан, биздан кўра кўпроқ қўрқар экан , дедилар.

Аrabicuz телеграм канали

Киритилди: 15:33 10.01.2019. Ўқилди: 2002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!