Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Алишер Усмонов «МегаФон»ни сотмоқчи

Алишер Усмонов «МегаФон»ни сотмоқчи

Россиянинг «Ростелеком» компанияси USM Group компаниясидан «МегаФон» алоқа операторини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

«Коммерсантъ» нашрининг ёзишича, сотиб олиш бўйича сўров 2022 йил охирида берилган.

USM компаниясига яқин манбанинг таъкидлашича, «МегаФон» бир неча йиллардан бери яхши натижаларни кўрсатмоқда, шунинг учун уни сотиб олиш бўйича таклифлар мунтазам келиб тушяпти.

«МегаФон» Россиядаги энг йирик телекоммуникация операторларидан бири бўлиб, 74 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатади. Унинг 100 фоиз улуши Алишер Усмонов раҳбарлик қиладиган USM Group компаниясига тегишли.

Компания 2022 йил май ойидан бери молиявий ҳисоботларни ошкор қилишни тўхтатган.

«Ростелеком» компанияси Теле2 алоқа опеатори акцияларининг 100 фоизига эгалик қилади ва «МегаФон»ни сотиб олиш орқали Россия уяли алоқа сегментида шубҳасиз етакчига айланади.

Киритилди: 21:31 30.01.2023. Ўқилди: 3541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!