“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда Aлишер Қодиров сўзга чиқиб, кеча мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ниҳоясига етгани ва ушбу сайлов натижаларини эса кейинги йилларда мамлакатни янгилаш, ҳаётимизнинг барча соҳаларини янада демократлаштиришга қаратилган сиёсат инъикоси бўлганини қайд этди.
Aлишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни ўзи ва партия номидан самимий табриклаб, барчамизнинг умумий мақсадимиз бўлган она Ватанимизнинг тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида қўлни-қўлга бериб, биргаликда фаолият кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлади.