Озарбайжон ва Украина президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Зеленский Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида учрашди. Бу ҳақда Украина президенти девони хабар берди.
Зеленский «Озарбайжон Украина энергетика тизимининг ишончли ишлашини таъминлашда ёрдам бераётганини» қайд этди. Зеленский, шунингдек, Алиевга Ирпен шаҳрини тиклаш бўйича лойиҳаларни амалга оширгани учун миннатдорчилик билдирди ва «Озарбайжоннинг Украина иқтисодиётини тиклашга қўшган ҳиссасига умид билдирди». Учрашувда, шунингдек, Украина газ омборларидан фойдаланиш имконияти муҳокама қилинди.