28 февраль куни Исроил-АҚШ ҳужумида ҳалок бўлган Эрон Олий Раҳбари Али Хоманаий ўзининг туғилган шаҳри Машҳадда дафн этилади.
Бу хабарни Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига алоқадор Fars ахборот агентлиги тарқатди.
Агентлик хабарига кўра, Олий Раҳбарнинг жасади Теҳронда дафн маросимидан сўнг Машҳадга олиб кетилиши режалаштирилган. Дафн маросимларининг саналари аниқланмоқда ва тез орада эълон қилинади.