Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Алексей Навальнийнинг адвокати: “У аста-секинлик билан заҳарланаётгани ҳақида огоҳлантирган эди”

Алексей Навальнийнинг адвокати: “У аста-секинлик билан заҳарланаётгани ҳақида огоҳлантирган эди”

Алексей Навальнийнинг адвокати Ольга Михайлова Meduza’га маълум қилишича, колонияда сиёсатчи билан унинг суҳбати яширин тарзда тингланган ва шундан кейин у сиртдан ҳибсга олинган. Унинг айтишича, Навальний 2023 йил ёзидаёқ аста-секинлик билан заҳарланаётганини маълум қилган.

“Алексейнинг ўлимидан сал аввалроқ, 15 февраль куни Басманний суди судьяси Наталья Дударь менга нисбатан ҳибсга олиш шаклидаги олдини олиш чорасини сиртдан жорий қилди. Ушбу чораги асос сифатида судда тақдим этилган баённома 2023 йил 11 апрель куни мен колонияга Алексейнинг ёнига келган вақтимда у билан бўлган суҳбатимиздан иборат эди. Ўшанда у менга шундай деган: “Жиннига ўхшаб кўринишдан қўрқаман, лекин менимча, бу ерда мени заҳарлашяпти”. Мен колониядан чиқишим билан дарҳол Twitter’га пост қўйдим. Биз бош прокурорга, Жазоларни ижро этиш федерал хизматига, инсон ҳуқуқлари бўйича масъул мансабдорга шикоят аризалари бердик.

“Суҳбатимиздан махфий ёзиб олинган маълумотлар — мен, Ольга Михайлова “экстремистик ҳамжамият” иштирокчиси эканимнинг далили эмиш. Судья Дударь менга олдини олиш чорасини тайинлаш заруриятини асослаш учун ягона далил сифатида шу баённомадан фойдаланди. Ҳар гал колонияга борганимизда биз олиб борган ва олиб чиққан қоғозларнинг барчасини суратга туширишарди, биздан бирорта ҳам ҳужжатни мусодара қилишмаганди”, — деди адвокат.

Ольга Михайлова 2000-йиллардаёқ Алексей Навальний билан ишлашни бошлаган. У сиёсатчини “Кировлеса” ва “Ив Роше” ишлари бўйича суд жараёнларида, “экстремистик ташкилот” яратганлик ҳақидаги ва бошқа ишларда ҳимоя қилган. Навальний “экстремизм” ҳақидаги иш бўйича 19 йилга “алоҳида режим”даги колонияга ҳукм қилингач, Михайлова унинг ёнига келган. 2023 йил октябрида Алексей Навальнийнинг беш нафар адвокатига қарши “экстремистик ташкилотда қатнашганлик” ҳақида жиноят иши қўзғатилган.

Ольга Михайловани ҳибсга олишга улгуришмаган: режалаштирилган қўлга олиш куни у чет элда таътилда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Жазоларни ижро этиш федерал хизмати Алексей Навальний 16 февраль куни Ямал-Ненец мухтор округи Харп қишлоғидаги “Полярний волк” колониясида вафот этгани ҳақида хабар берди. Муассаса маълумотларига кўра, сиёсатчи сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилиб, дарҳол ҳушини йўқотган. RТ пропаганда канали манбаси қайд этишича, унинг ўлимига тромб ёрилиши сабаб бўлган. Колонияда Алексей Навальнийнинг онасига у “тўсатдан ўлим синдроми”дан вафот этганини айтишган. Людмила Навальнаяга берилган ўлим ҳақидаги тиббий хулосада ўлим сабаби сифатида “табиий сабаблар” келтирилган.

Киритилди: 14:38 09.03.2024. Ўқилди: 1221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!