Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Алексей Навальный қурбақа заҳридан вафот этган

Алексей Навальный қурбақа заҳридан вафот этган

Буюк Британия, Франция, Германия, Швеция ва Нидерландия лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра, Alexei Navalny биоматериал намунасида эпибатидин моддаси аниқланганини маълум қилди.

Баёнотда қайд этилишича, ушбу заҳар Жанубий Америкада учрайдиган заҳарли қурбақа — древолаз терисидан олинади ва “юқори эҳтимол билан ўлим сабабчиси бўлган”.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Заҳарова бу иддаоларни “диққатни чалғитиш учун ахборот вброси” деб атади.

У RBCга берган изоҳида, “Шимолий оқим–1 ва Шимолий оқим–2” бўйича тергов натижаларини тақдим этиш ўрнига мазкур мавзу кўтарилаётганини таъкидлади. Захаровага кўра, таҳлил натижалари ва моддалар формуласи расман тақдим этилмагунча, барча баёнотлар ахборот ҳужуми сифатида баҳоланади.

Киритилди: 20:43 14.02.2026. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!