“Яқинда (ва биз буни кеча Россия Федерацияси Президенти билан батафсил муҳокама қилдик) Россияга ҳужум қилиш эҳтимолининг стратегик режалари ишлаб чиқилди. Зарбанинг асосий йўналиши Украина ва Беларус орқали ўтади", деди Лукашенко Беларус ҳарбийлари билан учрашувда.
2021 йилда у Беларусни Россияга ҳужум қилиш учун "трамплин" деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, агар Беларус норозилик ҳаракати 2020 йилда ҳокимият ўзгаришига эришганида, мухолифат НАТО қўшинларининг Беларусга киришига ва “уларни Смоленск яқинидаги шарқий чегарада тизилишига” рухсат берган бўларди.