Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Алдов йўли билан 400 миллион сўм пулни ўзлаштирган фирибгар ушланди

Алдов йўли билан 400 миллион сўм пулни ўзлаштирган фирибгар ушланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида шу йил 10 ноябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 25 июнь куни Гулистон тумани “Ишонч” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган В.К. Гулистон шаҳрида яшовчи С.М. (исмли аёл)нинг уйида унга “Мевазор” МФЙ ҳудудида қурилаётган намунали уйлардан олиб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан 400 млн. сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича кўрилган чоралар натижасида В.К. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 15:19 11.11.2018. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!