Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Албанияда бир кеча кундузда 300 га яқин ерости силкинишлари қайд этилди

Албанияда бир кеча кундузда 300 га яқин ерости силкинишлари қайд этилди

Албанияда бир кеча кундузда 300 га яқин, аниқроғи 297 маротаба ерости силкинишлари қайд этилган, уларнинг 87 таси якшанбага ўтар кечаси юз берди, деб ёзмоқда ТАСС.

Шимолий Македониянинг MIA ахборот агентлиги хабарига кўра, шанба куни тушдан кейин мамлакатнинг бир қатор аҳоли пунктларида биринчи зилзилалар сезилган, уларнинг максимал магнитудаси 5.8 баллни ташкил этди.

Албания пойтахти Тирана, Адриатика соҳилида жойлашган Дуррес шаҳри, шунингдек Поградец, Фиери ва Шимолий Македониянинг жануби-ғарбий қисмидаги шаҳарлар энг кўп зарар кўрди. Тирана ва Дуррес аҳолиси тунни кўчаларда, шунингдек, махсус ташкил этилган олтита марказда ўтказдилар. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 107 киши жабрланган, улардан 10 нафари касалхонага ётқизилган. Сўнгги маълумотларга қараганда, шаҳарнинг 187 та инфратузилмавий объектлари шикастланган.

Мамлакатнинг бир қатор аҳоли пунктларида электр таъминоти ва уяли алоқа хизмати узилди.

Албания сейсмологи Рапо Орменининг сўзларига кўра, кучли ер силкиниши хавфи ўтди, аммо паст магнитудали зилзилалар келгуси ҳафтада ҳам давом этиши мумкин.

Киритилди: 21:15 22.09.2019. Ўқилди: 1772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!