Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Ал Ҳилол»да коронавирус юқтириб олган футболчилар сони 8 нафарга етди

«Ал Ҳилол»да коронавирус юқтириб олган футболчилар сони 8 нафарга етди

Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби коронавирус аниқланиши ҳолати бўйича навбатдаги баёнот билан чиқди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, «Пахтакор»га қарши ўйиндан бир кун ўтиб футболчилар топширган таҳлил натижаларида Ар-Риёд клубининг икки етакчиси Себастиан Жовинко ва Салим Ад-Довсари коронавирус юқтириб олгани маълум бўлган.

Энди ушбу футболчилар камида 14 кунга алоҳида назоратга олинади. Улар нафақат гуруҳ босқичининг қолган икки ўйини балки гуруҳдан чиққан тақдирда плей-офф баҳсларини ҳам ўтказиб юборишади.

Бунга қадар «Ал Ҳилол»нинг 6 нафар футболчиси ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийида Covid-19 инфекцияси аниқланган эди.

«Пахтакор»га қарши ўйинда (0:0) «Ал Ҳилол» захира ўриндиғида 5 нафар ўйинчи қолгач, куни кеча клуб сафига Саудиядан яна 5 нафар ёш футболчилар келиб қўшилган.

Маълумот учун, ОЧЛ 5-туридан кейин «Ал Ҳилол» 10 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. ОЧЛнинг амалдаги ғолиби кейинги иккита баҳсда «Шаҳри Худрў» ва «Шабоб Ал Аҳли»га қарши ёшартирилган таркиби билан майдонга тушишга мажбур бўлади.

Киритилди: 15:33 20.09.2020. Ўқилди: 1826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!