Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Актёр Алишер Узоқов “Навбаҳор”да иш бошлади

A A A
Актёр Алишер Узоқов “Навбаҳор”да иш бошлади

Кеча, 7 октябрь куни Наманганнинг “Навбаҳор” клуби тизимида бир қатор ўзгаришлар рўй берди.
 
Эндиликда, таниқли актёр ва футбол шарҳловчиси Алишер Узоқов “Навбаҳор”да фаолият олиб боради. У клубнинг PR-директори лавозимини эгаллади. Узоқов клубнинг имижини ва унинг обрўсини янада мустаҳкамлаш ишларига бош-қош бўлади.
 
Алишер Узоқовнинг жамоага таклиф этилишига Одил Аҳмедовнинг алоқаси борми, деган саволга Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков жавоб берди.
 
“Йўқ. Алишер Узоқовнинг клубга PR-директор бўлишига Одил Аҳмедовнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Алишерни мен яхши биламан. У билан қадрдонмиз. Узоқовнинг жамоамизга фойдаси тегишига ишонаман”, деди Сариков
 
Аввалроқ, “Навбаҳор” бош мураббийи этиб, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Qalampir.uz

Киритилди: 15:49 08.10.2018. Ўқилди: 2159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда