Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Акмал Бурхонов: "2021 йилгача расмий ва ноорасмий монополистлар ҳукмронлигига барҳам берилади"

Акмал Бурхонов: "2021 йилгача расмий ва ноорасмий монополистлар ҳукмронлигига барҳам берилади"

Айни дамда, фуқаролар орасида маълум норозиликларга сабаб бўлаётган муаммолар сиёсий партиялар иштирокида ўтказилаётган дебатларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Куни-кеча Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда “Менинг юртим” (My5), “Sevimli” ва “Milliy” телеканаллари ҳамкорлигида ташкил қилинган дебатда марказий нашрлар журналистларидан бири сиёсий партия вакилига мавжуд расмий ва норасмий монополиялар фаолиятини назоратга олиш бўйича қандай ишлар қилинаётгани ҳақида савол берди.

Адолат СДП вакили Акмал Бурхонов партия бу борада жиддий ишга киришгани, хусусан мазкур масала сайловолди дастурига киритилгани ва яқин 2 йил ичида турли иқтисодий, ижтимоий тўсиқлар яратиб, ривожланишни орқага судраётган монополистик якка ҳокимлик кайфиятига барҳам бериш бўйича муҳим ишлар бажарилишини айтди.

Киритилди: 19:29 17.11.2019. Ўқилди: 2385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!