Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Академик лицейларга қабул 10 июлга қадар узайтирилди

Академик лицейларга қабул 10 июлга қадар узайтирилди

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ академик лицейларга ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги куни жорий йил 10 июль этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Академик лицейларга 2022/2023-ўқув йили учун ҳужжат топшириш истагида бўлганлар 10 июль соат 24:00 га қадар онлайн тарзда litsey.edu.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Маълумот учун:

Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар 10 июлга қадар электрон платформа орқали онлайн ариза ҳолатини текшириши ва ўзгартиришлар киритишлари мумкин.

Киритилди: 23:29 06.07.2022. Ўқилди: 2425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!