Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Академик лицейларга кириш имтиҳонларини ўтказиш вақти сурилди

Академик лицейларга кириш имтиҳонларини ўтказиш вақти сурилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда.

Ушбу тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайти edu.uz ҳамда @eduuz телеграм канали орқали эълон қилинади.

Киритилди: 06:08 17.07.2021. Ўқилди: 2017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!