Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ажрашишнинг баҳоси...

A A A
Ажрашишнинг баҳоси...

Исми-шарифи сир тутилаётган омсклик 61 ёшли эркак собиқ хотинига етти маротаба ўткир тиғ жароҳати етказди ва ўзи полиция маҳкамасига бориб жиноятини бўйнига олди.

Бу фожиа куни кеча содир бўлди. Омскдаги квартирасида эркак ёлғиз эди. 36 ёшли хотини билан 12 йил бирга яшашган. Биргаликда икки ўғилни вояга етказишган. Лекин яқинда бир-бирларига бўлган муҳаббат, меҳр олови ўчганини ҳис этишди. Ва маслаҳатлашиб ажрашишга қарор қилишди. Эр-хотин бир-биридан айро ҳолатда икки ҳафта яшади холос. Аёл шу муддат ичида тушундики, барибир ажрашмаса бўлмас экан. Эркак эса аксинча оиласини йўқотмаслиги кераклиги, усиз яшай олмаслигини англаб етди. Аксига олгандек, хотини кириб келди ва ажрашишдан гап очди. Эркакка бу гаплар сира ёқиб тушмаганди. Ораларида жанжал чиқди. Шу пайт аёл жаҳл устида стол устидаги пичоқни қўлига олди-ю, собиқ эрига ташланди. Аёл, барибир, аёл-да! Кучи етмади. Эркак унинг қўлини қайириб пичоқни олиб қўйди ва иблис етагида аёлнинг қорнига тиғ санчди. Ожиза полга қулади. Эркак эса чўккалаб олган кўйи яна олти марта собиқ хотинига тиғ жароҳатлари етказди. Аёл шу ернинг ўзида вафот этди. Қотил бирпас нима қилишни билмай турди-да, охири полицияга ўзи бориб жиноятини бўйнига олишга аҳд қилди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ажрашиш балоси туфайли ақлини йўқотган биргина омсклик эркак эмас. Москва вилоятида ҳам Маргарита Грачёва деган аёлнинг эри ажрашишга қаршилигини тиғ ишлатиш йўли билан исботлаган. У хотинининг қўл бармоқларини битталаб кесиб олганди.

life. ru

Киритилди: 20:47 01.06.2018. Ўқилди: 1797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар