Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ажабо: Тез юрадиганлар ақлли бўлади!

A A A
Ажабо: Тез юрадиганлар ақлли бўлади!

“Қаерга шошяпсиз!" – бу гапни мегаполис шаҳарларда кўп эшитамиз. Эмишки, юриш темпи ҳаёт темпини белгилар экан. Аммо олимлар тез юриш мутлақо бошқа сабабларга кўра юзага келишини аниқлади.

Америка тиббиёт ассоциациясининг журналида чоп этилган маълумотга кўра, тез юрадиганлар яхши фикрлайдиганлар тоифасига киради. Яъни олимлар юзлаб ўрта ёшлилар ўртасида ҳаракатланиш тезлигини таҳлил қилган. Натижада 45 ёшида тез ҳаракат қиладиганларнинг ИҚ кўрсаткичи секин ҳаракатланадиган тенгдошларига қараганда 16 балл юқори бўлиб чиққан.

Қизиғи шундаки, шифокорлар узоқ вақтлардан бери қарияларнинг билим қобилиятларини текшириш учун юриш тезлигини таҳлил қилишган. Аммо ҳеч ким бу усул бугунга қадар ўрта ва кичик ёшдаги одамлар учун ҳам қўл келади, деб ўйламаган. Бундан ташқари, олимларнинг фикрича, бундай тестлар деменсия (мия шикастланиши натижасида юзага келадиган ақлий функцияларнинг бузилиши)ни эрта босқичда аниқлашга ёрдам бериши мумкин.

МРТ текширувлари 45 ёшгача бўлган секин ҳаракатланувчи одамларнинг умумий мия ҳажми кичиклигини кўрсатди. Бундан ташқари, мазкур текширувда камҳаракатли одамларнинг миясида касаллик билан боғлиқ бўлган майда шикастланишлар аниқланган.

Шунингдек, секин юрадиганлар жисмоний машғулотлар ва саломатлик синовларидан ҳам яхши ўта олишмаган: уларнинг иммун тизими, ўпка, тишларининг ҳолати тез юрадиганларга қараганда ёмон аҳволда бўлган. Одамларнинг суратларини кўриб чиққан 8 нафар мутахассис эса секин юрадиганлар тез қариб қолишади, деган хулосага келган.

Киритилди: 17:15 03.01.2020. Ўқилди: 3084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда