"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилинганидан сўнг, "Airbus A320 Neo" магистрал ҳаво кемасида Тошкентдан Зоминга илк техник авиақатновни амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Airbus A320 Neo" Аирбус томонидан ишлаб чиқарилган тор корпусли йўловчи самолётларининг такомиллаштирилган версиясидир.
Зомин аэропорти 2023 йилда фойдаланишга топширилган ва "Let L-410" русумидаги ҳаво кемаларини қабул қилиб келаётган эди.