Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Аҳил бўлинглар": АҚШ Қирғизистон ва Тожикистонга мурожаат қилди

"Аҳил бўлинглар": АҚШ Қирғизистон ва Тожикистонга мурожаат қилди

Вашингтон қирғиз-тожик чегарасидаги сўнгги ўзгаришлардан хавотир билдирди.«Қўшма Штатлар қирғиз-тожик чегарасида яна зўравонликлар содир бўлишидан чуқур хавотирда. Биз қурбонлар, уларнинг оилалари ва зўравонлик туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлганлар ҳақида қайғуряпмиз», - деб ёзди АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс твиттердаги саҳифасида.

«Биз чегара масалаларини музокаралар йўли билан ҳал қилишга ва аҳил яшашга чақирамиз», — дея қўшимча қилди у.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати матбуот хизмати шанба куни хабар беришича, 29 январь ҳолатига кўра, давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида вазият барқарор деб баҳоланмоқда.

Хабар берганимиздек, кейинроқ Қирғизистон ва Тожикистон чегарада тўлиқ ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, чегарага жалб қилинган қўшимча куч ва техникаларни жойлаштириш жойларига олиб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.

Киритилди: 13:06 29.01.2022. Ўқилди: 3915 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!