Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Агент Жеймс Бонд ролининг энг яхши ижрочиси маълум бўлди (фото)

Агент Жеймс Бонд ролининг энг яхши ижрочиси маълум бўлди (фото)

56% овоз олган актёр Шон Коннери Буюк Британия аҳолиси томонидан Жеймс Бонднинг (007) энг яхши ижрочиси деб топилди.

Бу ҳақда ҳар ҳафта “Radio Times” газетасида ўтказилган сўров натижалари гувоҳлик бермоқда, дея хабар беради The Guardian.

Иккинчи ўрин 32 фоиз овоз билан актёр Тимоти Далтонга насиб этди.

Учинчи ўринни эса Рожер Мурни бир неча фоиз овоз билан ортда қолдирган актёр Пирс Броснан (23%) эгаллади.

Сўровда кўпчилик Шон Коннери бу ролни аъло даражада ижро этганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, инглиз ёзувчиси Ян Флемингнинг романлари асосида суратга олинган биринчи фильм 1962 йилда катта экранларга чиқарилган ва унда бош ролни айнан Шон Коннери ижро этган.

Бугунги кунга қадар Бонд ҳақида 25 та картина суратга олинган. Энг сўнгги  қисмда эса агент ролини актёр Дэниел Крейг ўйнаган. Шуни таъкидлаш керакки, фильм ҳали чиқарилмаган. Премера 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Агент Жеймс Бонд ролининг энг яхши ижрочиси маълум бўлди (фото)

 

 

Киритилди: 21:00 10.08.2020. Ўқилди: 4057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!