Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Агар Украина Курск фронтини ушлаб турса, 2025 йилда у ўз ҳудудида ҳужумга ўтиш имкониятига эга бўлади — Тhe Telegraph

 Агар Украина Курск фронтини ушлаб турса, 2025 йилда у ўз ҳудудида ҳужумга ўтиш имкониятига эга бўлади — Тhe Telegraph

Курск йўналишида тинимсиз босимни ҳис қилган Москва фронтнинг бошқа қисмларидаги кучларни кўчиришда давом этиши мумкин. Ҳозирда Россия Қуролли Кучлари Курск вилоятига Херсон, Запороже йўналишлари ва Қримдан бир қанча ҳарбий қисмларини жалб қилди, бироқ руслар Донетск вилоятидаги ҳудудларни эгаллаб олишда давом этмоқда.

Газетанинг ёзишича, Россия Донбасс йўналишини устувор деб билади ва Курскни ҳимоя қилиш учун у ердаги бўлинмаларни олиб чиқишга шошилмаяпти. Украина Қуролли Кучлари дрон ва ракета ҳужумлари натижасида Қримнинг ҳаво мудофааси заифлашиб бораётганлиги ва Қора денгиз флотининг ундан чиқиб кетишидан ҳам фойдаланиши мумкин. Журналистлар Киевнинг навбатдаги нишони Қрим ва Керч кўприги бўлишини истисно қилишмаяпти.

Киритилди: 08:22 22.08.2024. Ўқилди: 1523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!