Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Агар маддоҳларни кўрсангиз, оғизларига тупроқ сочинглар»

«Агар маддоҳларни кўрсангиз, оғизларига тупроқ сочинглар»

Ибн Абу Увайс отасидан, у Валид ибн Муҳаммад ибн Убода ибн Сомитдан, у амакисининг ўғли Убода ибн Валиддан ривоят қилади:

Убода ибн Сомит Муовия розияллоҳу анҳу билан бирга эди. Бир куни азон айтилгач, имом туриб, Муовия розияллоҳу анҳуни мақтаб, кўкларга кўтарди. Шунда Убода ибн Сомит қўлига тупроқ олиб имомнинг юзига сочди. Муовия бундан ғазабланди. Убода розияллоҳу анҳу унга деди: Биз Ақабада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фаол бўлса ҳам, ёмон кўрсак ҳам, дангаса бўлса ҳам қулоқ солиб, итоат қилишга, иш эгаси билан тортишмасликка, қаерда бўлсак ҳам ҳақда туришга ва маломатчининг маломатидан қўрқмасликка байъат берганимизда сен йўқ эдинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар маддоҳларни кўрсангиз, оғизларига тупроқ сочинглар , деганлар , деди .

Manba: islom.uz

Киритилди: 12:27 11.01.2019. Ўқилди: 3052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!