Канада Америка Қўшма Штатларига қўшилиши ва «51-штат»га айланиши керак. Суверенитетни йўқотиш эвазига канадаликлар камроқ солиқлар, ҳарбий ҳимоя ва божхона тўловларини олишмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Якшанба куни Дональд Трамп яна Канаданинг Қўшма Штатларга қўшилиши масаласига мурожаат қилди. У америкаликлар «Канадани субсидиялаш учун юзлаб миллиард доллар тўлашларини» ёзган. Шу билан бирга, АҚШга Канададан ҳеч нарса керак эмас, америкаликлар «чексиз энергия», автомобиллар ва кўплаб ёғочларга эга.
Трампнинг фикрича, «Американинг йирик субсидияларисиз» Канада яшай олмайди.
Бир кун аввал Трамп 4 февралдан бошлаб Канада энергия манбаларига 10 фоизлик, бошқа товарларга эса 25 фоизлик бож жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Оттава бунга жавобан АҚШ товарларига умумий қиймати 106,5 миллиард долларга тенг бўлган 25 фоизлик тарифлар билан жавоб берди.