Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Афсус! Коронавирусга чалинган аёл ҳаётдан кўз юмди

Афсус! Коронавирусга чалинган аёл ҳаётдан кўз юмди

Украинада Конотоп марказий туман касалхонасида коронавирус бўйича тезкор текшируви ижобий натижа берган аёл вафот этди, деб хабар беради ҳокимлик фейсбукдаги саҳифасида.

Аввалроқ, Суми вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилгани, 76 ёшли аёл касал бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бугун Конотоп туманида яшовчи, коронавирусга чалинган аёл Конотоп марказий туман касалхонасида вафот этди. Аёлнинг ўлими сабаблари аниқланади, чунки тезкор тест натижалари дастлабки ҳисобланади ва якуний ташхис қўйиш учун асос бўлмайди. Тўлиқ текширувдан сўнггина ўлим сабаби ҳақида гапириш мумкин бўлади", дейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Украинада 136 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланган, улардан тўрттаси ҳалокатли, битта бемор тузалиб кетган.
 

Киритилди: 02:18 26.03.2020. Ўқилди: 17783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!