Бокс бўйича Олимпиада чемпиони ва Абсолют жаҳон чемпиони Жорж Форман 76 ёшида вафот этди. Боксчи кеча Хьюстондаги касалхонада вафот этган. Унинг оила аъзолари боксчи қандай касалликдан вафот этганини очиқламаган.
Бокс тарихидаги энг машҳур чемпионлардан бири бўлган Форман Олимпия чемпиони ва профессионал боксда жаҳон чемпиони бўлган.
Унинг ҳисобига кўплаб рекордлар ёзилган бўлса-да, кўпчилик уни асосан Муҳаммад Али билан "аср жанги"даги мағлубияти орқали эслайди.
Форман ўта оғир вазнида икки марта жаҳон чемпиони ва Олимпия чемпиони бўлган, 81 та жанг ўтказиб, 76 тасида ғалаба қозонган.