Бирлашган Араб Амирликлари Африкадаги янги бизнес лойиҳаларнинг энг йирик қўллаб-қувватловчисига айланди. Бироқ, БААдан кўпроқ сармоя киритилиши, шунингдек, пул оқими ишчиларнинг ҳуқуқлари ва атроф-муҳит муҳофазасига путур этказиши мумкинлигидан хавотирларни келтириб чиқарди.
2019 ва 2023 йиллар оралиғида Амирлик компаниялари 110 миллиард долларлик улкан лойиҳаларни эълон қилди. The Financial Times маълумотларига кўра, уларнинг 72 миллиард доллари қайта тикланадиган энергия соҳасига йўналтирилган. Шуни таъкидлаш керакки, ваъдалар Буюк Британия, Франция ёки Хитой компаниялари томонидан берилган қийматдан икки баравар кўп бўлган.
Африка давлатлари раҳбарлари Амирликларнинг ортиб бораётган қизиқишини олқишламоқда.
БАА узоқ вақтдан бери Африкада асосий сиёсий кучлардан бири сифатида фаолият юритиб келмоқда. Амирликлар Ливия ва Судандаги можароларни авж олдиришда айбланиб келган. Ҳозирги кунда БАА раҳбарияти ўз иқтисодиётини нефт ва газдан узоқлаштириб, яшил энергия ва электромобиллар ҳамда батареялар учун зарур бўлган мис каби "муҳим минераллар" соҳаларига йўналтиришга ҳаракат қилмоқда.
Дубай портлари ва авиакомпаниялари Африкага эрта етиб келганлардан. Дубайнинг Эмиратес авиакомпанияси Африканинг 20 та давлатига парвозларни амалга оширади.
БАА компаниялари қишлоқ хўжалиги ва телекоммуникация соҳаларига ҳам сармоя киритади.
Амирлик сармоялари тоғ-кон саноатини ҳам жалб қилмоқда.