Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Африкаликлар Путинни хушламайди

A A A
Африкаликлар Путинни хушламайди

27-28 июл кунлари Россия президенти Владимир Путин иштирокида бўлиб ўтадиган Россия-Африка саммитига 54 Африка давлатидан 38 таси ўз етакчиларини юбормади.

Сешанба куни президент ёрдамчиси Юрий Ушаков давлат раҳбарлари даражасида атиги 17 мамлакат вакили бўлади, деди. Санкт-Петербургдаги тадбирга Африканинг яна 10 та давлати бош вазирларини юборди. Саммит иштирокчиларининг деярли ярми савиядан паст делегациялар жўнатган: улардан 17 нафарига бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар бошчилик қилади, беш нафари оддийгина элчилардир. Африканинг бешта давлати саммитда қатнашишдан бутунлай бош тортди.

“Барча Африка давлатлари раҳбарларига таклифномалар юборилди”, деди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Олег Озеров журналистларга.

Киритилди: 07:25 26.07.2023. Ўқилди: 2542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар