Афғонистонда таксиларни сариқдан оқ-кўк рангга қайта бўяш қонуни 2023 йилнинг май ойида қабул қилинган эди.
Таъкидланишича, ушбу чора Афғонистон аъзо бўлган 1973 йилдаги Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларига риоя қилиш учун кўрилган.
Таксиларни қайта бўяшга уч ойдан кўп бўлмаган муддат берилган бўлса-да, кўпчилик автомобиль эгаларида бунга пул йўқлиги сабабли жараён чўзилмоқда.