Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Афғонистондаги вазият глобал ҳамжамият учун ўзига хос муаммодир

Афғонистондаги вазият глобал ҳамжамият учун ўзига хос муаммодир

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф БМТ Бош Ассамблеясининг 77-йиғилишида таъкидлаганидек, 30 миллион афғон тирикчилик қилиш ва порлоқ келажак қуриш имконини берадиган функционал иқтисодиёт ва банк тизимисиз яшамоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги босқичда “Толибон”ни яккалаб қўйиш, аллақачон қашшоқликда бўлган афғонлар азобини янада кучайтириши мумкин ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш ижобий натижа беради. Шариф янги фуқаролар уруши, терроризмнинг кучайиши, наркотик моддалар савдоси ва қочқинларнинг янги тўлқинлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун барча чораларни кўришга чақирди. У Афғонистонда террорчилик гуруҳлари борлигидан хавотирда.

Исломобод БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш чақириғига биноан афғонларга 4,2 миллиард доллар миқдорида гуманитар ва иқтисодий ёрдам кўрсатишни, банк тизимини тиклаш учун зарур бўлган афғон олтин захираларини очишни таклиф қилмоқда.

Киритилди: 19:30 24.09.2022. Ўқилди: 1544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!