Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Афғонистонда ўзбек тилига чеклов йўқ

Афғонистонда ўзбек тилига чеклов йўқ

Афғонистонда ўзбек тилининг қўлланилишига чекловлар жорий этилгани ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ТИВ билан боғланиб, масалага ойдинлик киритди. Афғонистон расмийлари мамлакат ҳудудида ўзбек тилидан фойдаланишга ҳеч қандай тақиқ йўқлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, таълим муассасалари пештоқларидаги ёзувлар мамлакат бўйлаб ягона стандарт асосида пушту, дарий ва инглиз тилларида берилади. Шу билан бирга, шимолий ҳудудларда, жумладан Саманган университетида ёзувлар пушту, дарий ва ўзбек тилларида акс эттирилади.
Шунингдек, жорий йилдан бошлаб Жоузжон давлат университетида магистратура босқичида “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналишини очиш режалаштирилган.

Киритилди: 17:23 08.01.2026. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!