Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Афғонистонда Наврўз байрамини нишонлашни тақиқланди

Афғонистонда Наврўз байрамини нишонлашни тақиқланди

“Толибон”нинг эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бўлими Наврўз байрамини Севишганлар куни билан тенглаштирди. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.

Маълум қилинишича, Дайкунди вилояти Кити туманида ахлоқ полицияси шундай эълон чиқарган. Унда Наврўз байрами Севишганлар кунига тенглаштирилади. “Толибон” мусулмонларда фақат иккита байрам: Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) борлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, “Толибон” хабарида Наврўз исломгача бўлган жаҳолатдан келиб чиққанлиги айтилади.

“Кофирларнинг байрамини нишонлаганлар, улардан бири бўлади. Шунинг учун Кити вилоятида Наврўз байрамини нишонлаганлар шариат бўйича жавобгарликка тортилади”, — дейди “Толибон”нинг ахлоқ полицияси.

Киритилди: 22:47 19.03.2023. Ўқилди: 2111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!