Муссон ёмғирлари оқибатида юзага келган кучли сув тошқинлари туфайли Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонда камида 82 киши ҳалок бўлди.
Ҳиндистонда энг оғир вазият Брахмапутра дарёси водийсида кузатилмоқда. Кашмир ва Ассам штатларида қурбонлар қайд этилган. Табиий офат қарийб 650 минг аҳоли яшайдиган ҳудудга таъсир кўрсатган.
Афғонистоннинг Нуристон вилояти ва Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида эса сўнгги бир сутканинг ўзида 46 киши ҳалок бўлган, яна 100 киши жароҳат олган.
Кучли сув оқимлари турар жойлар ва меҳмонхоналарни ювиб кетмоқда. Қутқарув ишларига оғир махсус техника жалб қилинган.