Афғонистонни назорат қилаётган Толибон Покистоннинг Афғонистон жануби-шарқидаги ҳаво ҳужумини қоралаб, Кобул 46 киши ҳалок бўлганини айтди.
Бу ҳақда Khaama Press ахборот агентлиги маълум қилди.
Толибонга кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Яна олти киши жароҳатланган.
Покистон армиясига яқин ахборот манбаларининг хабар беришича, Афғонистоннинг Пактика вилоятидаги зарбалар чоғида Покистон ҳаво кучлари “Теҳрик-и-Толибон Покистон” гуруҳининг тўртта базасини йўқ қилган ва бир неча жангари йўқ қилинган.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги Покистонга афғон аҳолисининг ўлими ва мамлакат суверенитетини бузгани учун жавоб беришга ваъда берди.
Покистон томони ҳужумлар юзасидан ҳали расман изоҳ бермади.