Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Афғон уруши фахрийси Ғиждувон бозорида арава тортиб кун кўрмоқда

Афғон уруши фахрийси Ғиждувон бозорида арава тортиб кун кўрмоқда

1980 1983 йилларда афғон урушида қатнашган бухоролик уруш фахрийси бугун деҳқон бозорида арава тортиб кун кўрмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Абдураҳим Саидов Бухоронинг чекка бир қишлоғида, кичик бир ҳовлида оиласи билан истиқомат қилади. Ёши олтмишга бориб қолганига қарамай ҳар тонг эрта уйғониб, Ғиждувон бозорига шошилади. Уруш фахрийси бу ерда аравада юк ташийди.

У ёши катта бўлишига қарамай, оғир меҳнатдан қочмайди. Араванинг юклари афғон уруши хотираларидек оғир эмас , дейди қаҳрамонимиз. У азалдан ҳаётнинг унча-мунча қийинчиликларини писанда қилмаган. Урушнинг даҳшатли кунларига гувоҳ бўлган. Ҳарбий операцияларда қатнашган ва соғ-омон уйига қайтиб келган.

У ўз қишлоғида ҳар бир ўтган кунидан рози яшаб келмоқда. Абдураҳим ака аскарликни ўтаб қайтган даврда олган ҳужжат, медаль ва суратларини сақлаб келади. Вақти-вақти билан уларни сандиқдан олиб, бир кўздан кечиради. Невараларига хотираларини сўзлаб беради, телевизор орқали ҳарбий парад ва байрамлар намойиш этилганда, уларни завқ билан томоша қилади.

Уруш тугаган, орадан 30 йилдан ортиқ вақт ўтди, лекин инсон кўнгли барибир кичик бўлса-да, эътиборга муҳтож қолаверар экан. Абдураҳим Саидов бозорда арава тортиб кун кўрар экан, уни ҳам бир куни йўқлаб қолишларини орзу қилади.

Унинг замонавий бўлмаса-да, кўкрак қисмига медаллар илинган одми костюм-шими бор. Бу медаллар эса қаҳрамонона хизматлари учун берилган, унут бўлишга лойиқ эмас.

Маълумот учун, 15 февраль куни совет аскарларининг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилганига 30 йил тўлди.

Киритилди: 14:51 16.02.2019. Ўқилди: 3195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!