Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов Олимпиадада иштирок этадими?

Абдуқодир Ҳусанов Олимпиадада иштирок этадими?

"Ланс" марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Париж Олимпиадасида иштирок этади.

Championat.asia маълумотларига қараганда, Лига 1 клуби ўзбекистонлик футболчининг 24 июлдан 10 августга қадар давом этадиган Олимпиадада қатнашишига қарши эмас.

"Ланс" бу пайтда ФИФА кунлари эмаслиги ва йиғин олиб боришига қарамай, Ҳусановга олимпиячилар билан бирга бўлишига расман рухсат берган.

Маълумот ўрнида, Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикасига қарши баҳс олиб боради.

Испания – Ўзбекистон

24 июль, Париж

Ўзбекистон - Миср

27 июль, Нант

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон

30 июль, Париж

Киритилди: 16:22 24.06.2024. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!