"Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клубнинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен ушбу клубда ўйнаётганимдан фахрланаман. «Сити»нинг ажойиб мухлислари бор — улар уйда ҳам, сафарда ҳам бизни катта сонда қўллаб-қувватлашади. Бу футболкани кийиш — жуда катта масъулият.
Уларнинг қўллаб-қувватлаши, албатта, биз учун жуда муҳим. Мен шахсан уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман — ҳатто қийин пайтларда ҳам улар бизни ёлғиз қолдирмайди. Биз буни жуда қадрлаймиз.
Биз улар учун яна кўпроқ совринлар ютишни истаймиз. Ва, албатта, менинг орзум — Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш».