Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов Габонга қарши баҳсни ўтказиб юборади

Абдуқодир Ҳусанов Габонга қарши баҳсни ўтказиб юборади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Габонга қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Футболчимиз ноябрь ойида ўтказилган “Al Ain International Cup” мусобақасининг финалидан ўрин олган Эронга қарши беллашувда қизил карточка олганди. ФИФА регламентига мувофиқ, футболчимиз бугунги ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, бугун Ўзбекистон терма жамоаси "FIFA Series" халқаро ўртоқлик турнири доирасида Габон билан куч синашади. Беллашув соат 19:00 да старт олади.

Киритилди: Бугун 18:38. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!