Франция чемпионатида мухлислар талқинига кўра 1-давра рамзий жамоаси эълон қилинди. Ўзбекистон миллий жамоаси ва “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ушбу жамоадан ўрин олди.
Мухлислар талқинига кўра Лига 1 1-давра рамзий жамоаси:
Дарвозабон: Херонимо Рулли (“Марсель”);
Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакимий (“ПСЖ”), Виллиан Пачо (“ПСЖ”), Абдуқодир Ҳусанов (“Ланс”), Нуну Мендеш (“ПСЖ”);
Ярим ҳимоячилар: Райан Шерки (“Лион”), Жоау Невеш (“ПСЖ”), Пер-Эмил Ҳёйберг (“Марсель”);
Ҳужумчилар: Бредли Барколя (“ПСЖ”), Жонатан Девид (“Лилль”), Мэйсон Гринвуд (“Марсель”).
Аввалроқ футболчини ўз сафида кўришни хоҳловчилар сафига Туркия клуби ҳам қўшилгани хабар қилинганди.
Футболчи Ўзбекистонда энг яхши ёш спортчи деб топилганди. Transfermarkt талқинига кўра футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CИЭС) тузган 21 ёшгача бўлган жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячилари рейтингида ҳам футболчи етакчи ўринни эгаллаган эди.