Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Абдулазиз Камилов Европа Комиссияси вице-президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Абдулазиз Камилов  Европа Комиссияси вице-президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

2021-йил 19-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” ва “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” шаклида бўлиб ўтадиган тадбирлар муҳокама қилинди.

Афғонистондаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашилди. Европа томони Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кўмаклашиш ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирларини юқори баҳолади.

Киритилди: 01:14 20.10.2021. Ўқилди: 1706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!