9 май куни соат 21:00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб байрам салюти (фейерверки) отилади, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу салютлар хизматлари ҳеч қачон унутилмайдиган қадрли фахрийларимиз учун байрам совғаси бўлади , дейилади хабарда.
Ҳозирча салют Тошкентнинг айнан қаерларида отилишига матбуот хизмати ойдинлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 9 майга бағишлаб салютлар Ўзбекистон Миллий боғининг Наврўз майдонида отилган эди.