Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

80 йил ҳеч нарса емаган ва ичмаган йогачи вафот этди

80 йил ҳеч нарса емаган ва ичмаган йогачи вафот этди

Ҳиндистонда ўзининг сўзларига кўра, 8 ёшидан бери ҳеч нарса ичмаган ва емаган таниқли йогачи Праҳлад Жани 90 ёшида вафот этди.

 

Жани 1929 йилда Гужаратда туғилган. Етти ёшида қишлоғини ташлаб, ўрмонда яшаш учун кетган, саккиз ёшида еб-ичишни тўхтатган, 12 ёшида ғайриоддий руҳий тажрибага эга бўлган ва Амба маъбудаси тарафдорига айланган. Унинг шарафига қизил рангли аёллар сарисини кийишни бошлаган. Унинг сўзларига кўра, сари орқали маъбуда унга ғайриоддий куч орқали овқатланмаслик ва ичмаслик, ўнлаб километр юриш ҳамда бир ой давомида медитация қилиш имкониятини берган.

 

ОАВ маълумотларига кўра, олимлар ва шифокорлар йогачини икки марта - 2003 ва 2010 йилларда ўрганишган. 10 кунга изольяторга ётқизиб, кузатиб туришган ва натижада ҳақиқатан ҳам унинг ҳеч нарса емаслиги маълум бўлган. Ҳожатхонага ҳам бормаган. Жани билан кўришган ҳиндистонлик ҳарбий шифокорлар ҳам шунга ўхшаш хулосага келишган.

Киритилди: 20:24 27.05.2020. Ўқилди: 7863 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!