Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

8 ойлик қизалоғини 10 минг долларга сотаётган она ушланди

8 ойлик қизалоғини 10 минг долларга сотаётган она ушланди

Фарғонада ўзининг 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотаётган 22 ёшли она қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан Фарғона вилояти Учкўприк туманида аризага асосан тезкор тадбир ўтказилган. Унда мазкур туманида яшовчи 22 ёшли аёл 2022 йил август ойида туғилган қизини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Маълум қилинишича, аёл оилавий шароити яхшимаслиги, пулдан қийналиб қолгани учун бу ишга қўл урган.

"Болага зориққан бир опа бор экан. Ҳам савоб, ҳам уйим йўқлиги учун боламни унга бермоқчи бўлдим", - дейди аёл.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:25 25.04.2023. Ўқилди: 2783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!