АҚШинг Жоржия штатидаги массаж салонларида уюштирилган ҳужум натижасида 8 нафар осиёлик аёллар отиб ўлдирилди.
Қотилликлар сешанба куни кечқурун Атланта шаҳрида жойлашган иккита SPA-салонда ва шаҳар четида жойлашган яна битта SPA-салонда содир бўлган. Қурбонларнинг барчаси ушбу салонларда ишловчи аёллар бўлган.
Полиция ушбу жиноятлар изидан Вудтоклик Роберт Аарон Лонг исмли 21 ёшли фуқарони қўлга олган. Унинг автомобили жиноят содир этилган жойларнинг барчасида видеокамераларда қайд этилган.
АП хабарида айтилишига кўра, ушбу жиноятлар ирқчилик сабабли амалга оширилган бўлиш мумкин. Чунки, 2020 йилнинг март ойидан бошлаб АҚШда осиёликларга нисбатан амалга оширилаётган ҳужумлар сони кескин ошган.