Қозоғистон фуқароси Кенесбек Сейтимбет ўз велосипедида Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда “24kz” нашри хабар бермоқда.
79 ёшли чимкентлик отахон қадамжойларни зиёрат қилиш мақсадида Ўзбекистонга келган. У Ўзбекистондаги яна икки қадимий шаҳарга боришни ҳамда тарихий обидаларга ташриф буюришни режалаштирган.
Маълумот ўрнида, Кенесбек Сейтимбет Осиё қитъасининг турли мамлакатларига велосипедда саёҳат қилган ва ўз навбатида 20 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтган.
Manba: qalampir.uz