Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

7500 доллар пора сўраган “Ўзбекистон темир йўллари” ходими қўлга олинди

A A A
7500 доллар пора сўраган “Ўзбекистон темир йўллари” ходими қўлга олинди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб кириш учун 7500 доллар сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

У Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупсияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168- (“Фирибгарлик”) ва 211- (“Пора бериш”) моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.

 

Киритилди: 11:18 08.07.2018. Ўқилди: 1517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда