Бугун 21 январь, 2020 йил, сешанба

O'ZB

7 та экранли ноутбук ишлаб чиқилди

7 та экранли ноутбук ишлаб чиқилди

Британиянинг Expanscape компанияси 7 та экранга эга дунёдаги илк ноутбукни тақдим этди. Aurora 7 деб номланган гаджет профессионаллар учун мўлжалланган, деб хабар берди Somag News нашри.

Ноутбукнинг асосий экранига яна бешта дисплей бириктирилган бўлиб, 7-экран ноутбук клавиатураси тагида жойлашган. 4 та экран 17,3 дюйм ўлчам ва 4К сифатга, қолган 3 та экран эса 7 дюйм ўлчам ва Full HD сифатга эга.

Қурилманинг батафсил техник кўрсаткичлари ва нархи маълум қилинмаган. Таъкидланишича, янги гаджет 4 ядроли Intel i7 процессорида ишлайди ва 64 Гбайт тезкор хотирага эга.

Қурилмани ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, гаджет устида ҳали ишланмоқда ва яқин орада унинг сотувга мўлжалланган тайёр варианти чиқарилади. Компанияда таъкидланишича, бундай компьютер дастурчилар, киберхавфсизлик ва бошқа соҳалардаги мутахассислар учун зарур ҳисобланади.

Киритилди: 07:30 14.01.2020. Ўқилди: 611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!