Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

7,6 мингдан ортиқ объектлар ёнғин ичида қолди​

7,6 мингдан ортиқ объектлар ёнғин ичида қолди​
Калифорния штати шимолидаги 7,6 мингдан ортиқ объектлар ёнғин ичида қолди, деб хабар беради "The New York Times". Ёнғин жами 418 квадрат километр масофани қамраб олган. "Camp" номини олган ёнғин ҳозирча 30 фоизга бартараф қилинган. 7,6 минг объектнинг олти ярим минги – аҳоли яшовчи уй-жойлар ҳисобланади. 
 
Эслатиб ўтамиз, Калифорниядаги ёнғин ноябрнинг бошидан буён давом этмоқда. Фалокатда 228 нафар одам бедарак йўқолган, 44 нафардан ортиқ калифорниялик ҳалок бўлган. Кеча президент Дональд Трамп Калифорнияни табиий офат ҳудуди, деб эълон қилганди.
Manba: uza. uz
Киритилди: 14:58 14.11.2018. Ўқилди: 1144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!