Мамлакатимизда Давлатимиз Раҳбарининг қурилиш материаллари соҳасига эътибори ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мазкур тармоқ иқтисодиётимизнинг энг асосий «драйвер» соҳаларидан бирига айланди. Хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди. Шу билан бирга янги саноат корхоналар фаолияти йўлга қўйилди. Янги турдаги инновацион, энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳудудлардаги хомашё базасига кўра ишлаб чиқариш ихтисослаштирилди. Натижада, бир қанча қурилиш материалларининг ички талаби тўлиқ қопланди. Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон қурилиш материаллари соҳасида импортёр давлатдан экспортёрга айланди.
2017 йилда 10 га яқин цемент ишлаб чиқарувчи корхона фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 40 тага етди. Шунингдек, 2017 йилда қарийб 80 млн долларлик экспорт амалга оширилган бўлса, ҳозирда ушбу рақам 800 млн долларга ошмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сони эса 180 тагача етказилди.
Олинган тезкор маълумотларга кўра, айни дамда ёдгорликлар, пардозлаш ёки қурилиш ишлари учун мармар ва бошқа оҳактошли тошлар ишлаб чиқариш 172, 3 минг тоннага етказилиб талаб тўлиқ қопланди. Оҳактошнинг ҳам республика ички талаб қопланди. 12,3 млн тонна ишлаб чиқариш ҳажмига кўра чақиқ тош (клинес) ҳам таъминланди. Шунингдек, шағал (140%), каолин (104%), гипс (гипс тош) (105%), пластмассадан қаттиқ қувурлар, трубкалар ва шланглар (100%), пластмассадан эшиклар ва эшикларнинг остоналари, ойна ва ромлар (100%), бошқа гуруҳларга киритилмаган ўтга чидамли цементлар, қурилиш эритмалари, бетонлар ва шу каби таркиблар (122%), мозаика ишлари учун сирти 49 см. кв.дан катта бўлмаган, сирланмаган, керамик плиткалар, кубиклар ва шу каби буюмлар (147%), бошқа керамик санитария-техника буюмлари (раковина, ванна, унитазлар ва ҳ.к) (100%), цемент, бетон ёки сунъий тошдан қурилиш учун ғишт ва блоклар (100%), қуйиш учун тайёр бетон (100%), қопламали пўлат листлардан совуқ усул билан тайёрланган кўп қатламли («сендвич») панеллар (100%), йўл қопламалари учун асфальтли аралашмалар (100%) каби жами 67 турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ қопланган.